Роналдунинг агенти ҳар куни «Ювентус»ни ишонтирмоқда

0

«Ювентус» «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Португалия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчи айни вақтда Грецияда дам олмоқда, аммо унинг Туринга ўтиши бўйича ишлар тўхтамаган.

Sky Sport Italia хабарига кўра, итальян клуби футболчининг агенти билан музокара ўтказмоқда. Жорже Мендеш ҳар куни Роналдунинг «Ювентус»га ўтишни истаётгани ҳақида айтмоқда. А  йни вақтда «Реал» футболчисини 100-120 миллион еврога сотишга тайёр.

Ушбу трансфер кейинги ҳафтада амалга оширилиши мумкин. «Ювентус» Роналду ва «Реал» президенти Флорентино Перес футболчининг кетиши ҳақида қандай эълон қилиш борасида келишувга эришишини кутмоқда. Гап шундаки, Перес агар Роналду кетиш ташаббуси ўзидан чиққанини расман тан олса, уни арзонроққа қўйиб юборишга тайёр.

 

tribuna.uz