Сўнгги 50 йил давомида инглиз тилида ёзилган энг яхши асар қайси?

0

Майкл Ондатженинг “Инглиз бемори” романи охирги 50 йил ичида инглиз тилида ёзилган энг яхши асар деб топилди. Асар муаллифи “Олтин Букер” мукофоти билан тақдирланди, деб хабар берди kun.uz Букер мукофоти сайти маълумотига асосланиб.

Энг яхши китобни аниқлаш учун умумхалқ овоз беришига охирги 50 йил ичида Букер мукофоти билан тақдирланган 5 та китоб қўйилганди. Улар орасида “Инглиз бемори”дан ташқари, Хилари Мэнтелнинг “Бўри зали”, Жорж Сондерснинг “Бардодаги Линкольн”, Видиадхар Найполнинг “Мустақил давлатда” ва Пенелопа Лайвлининг “Ой йўлбарси” асарлари бўлган.

“Инглиз бемори” Букер мукофотига 1992 йилда лойиқ топилган. Роман асосида режиссёр Энтони Мингелла томонидан суратга олинган фильм 9 та “Оскар” билан тақдирланган. Фильмнинг бундай юксак баҳолангани сабабли Ондатже “Олтин Букер” топширилиши маросимида ҳозирда марҳум бўлган Мингеллани “овоз бериш натижасига ўз ҳиссасини қўшди”, деб айтган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here