Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғи атрофидан жасад топилди

0

7 июль куни соат тахминан 16.00 да, «Анҳор-Локомотив» боғи орқасидаги 21-ГЭС сув ўтказиш мосламасидан шахси номаълум жасад топилган.

Мослама ушлаб қолган шахси номаълум эркак кишининг жасади ўрганилмоқда.

“UzNews.uz”нинг воқеага гувоҳ бўлган манбаси хабарига кўра, жасад европа миллатига мансуб, ёши тахминан 35-45 ёшларда бўлиб, тананинг кўринадиган қисмида тан жароҳати бўлмаган.

Топилган жасад ҳақида даставвал 21-ГЭС ходимлари хабар топишган ҳамда Ички ишлар ходимларига хабар беришган.

Ҳозирда, “UzNews uz” ушбу воқеа ортидан журналистик суриштирув олиб бормоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here