Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған яна мамлакатдаги жами 18, 5 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатди…

0

 

Туркияда яна 2016 йили содир этилган давлат тўнтаришига уриниш иштирокчиси сифатида гумон қилинганларни таъқиб этиш бошланди. Куни кеча мамлакат президенти Ражаб Тойип Эрдўған фармонига кўра 18, 5 минг нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди. Ишдан бўшатилганларнинг 6, 152 нафари қуролли кучлар, 998 нафари давлат хавфсизлик хизмати, 649 киши жандармерия, 1, 051 киши адлия вазирлиги, 658 киши маориф вазирлиги, 240 киши диний бошқарма, 38 киши ташқи ишлар вазирлиги, 199 киши эса давлат университетлари вакиллари ҳисобланади. Уларнинг барчасини имом Фатҳулла Гулен тайёрлаган давлат тўнтаришига уриниш иштирокчилари сифатида гумон қилишган. Шу билан бирга мамлакатдаги 12 та жамоатчилик ташкилоти, учта газета ва битта телеканал ёпиб қўйилди.

Resmi Gazete