Туркия Сурияда 150 миллион нон тарқатди

0

Туркия кўмаклашиш қўмитаси жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида Сурияда 150 миллион дон нон тарқатди. Бу ҳақида Анадолу хабабр берди.

Бу ҳақда қўмитанинг Ҳатай вилоятидаги масъулларидан бири Салим Тусун айтди.

Унинг сўзларига кўра, тарқатилган нон қўмитанинг Калис, Шонли Урфа ва Райҳонли туманларидаги новвойхоналарида тайёрланган.

Тусун қўмитанинг Сурия ичида ҳам новвойхоналари борлигига ишора қилди ва улар Туркия билан чегарадаги ҳудудларга хизмат кўрсатишини айтди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: