Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 10 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Келгусида бажариш учун бирор ишни ташлаб қўйган бўлсангиз, бугундан қолдирмай уни адо этинг. Муваффақиятга эришиш учун сизда барча нарсалар муҳайё бўлади. Бу иш жойингиздаги мавқеингиз ошишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Қариндошлар, фарзандлар билан тиллашиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш учун бугунги кун жуда хайрли, қулай кечади. Тадбиркорлар янги шартномаларни имзолаш ва фойдали келишув амалларини энг юқори профессионал даражада ўтказишади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 июль куни ишхонангизда юмушлар шу қадар кўпайиб кетадики, оилангиздагилар билан қўнғироқлашишга вақтингиз етмаслиги мумкин. Айримларнинг яқинлари бундан фожиа ясамасалар бўларди. Чунки қондошингиз ўйнаш учун эмас, ишлаб пул топиш учун кўчага чиққан. Иш қанчалар кўп бўлмасин, барибир ора-сирада дам олиш учун ҳам вақт ажратинг. Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар, чўмилиш, қуёш тиғида тобланиш кабилар бугун муваффақиятли кечади. Ҳақиқатан буларнинг барчаси саломатлигингизни мустаҳкамлашда ижобий таъсир кўрсатишини сезасиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эрталабдан янги билимларни эгаллашга, касбингизнинг ҳали ўзингизга маълум бўлмаган сирларини ўрганишга интилинг. Кун давомида сизни суйганингиз билан боғлиқ хунук хаёллар таъқиб эта бориши мумкин. Вазиятлар, кимларнингдир олди-қочди гаплари эмас, қалбингизга ишонинг. Кечқурун яқин инсонингизни ёнингизга олиб турли кўнгилочар масканларга ташриф буюринг. Чалғийсиз, дам оласиз, енгил тортасиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

10 июль куни ўзингиз билан бир жамоада ишлайдиган ҳамкасбларнинг жузъий камчиликларини пайқасангиз, эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Бу ишингизни биринчидан, худо ҳам хушламайди, иккинчидан орангизга совуқчилик тушиши мумкин, учинчидан асабларингизга путур етади. Жуфтингизга амалга ошириб бўлмайдиган ишларни ваъда қилманг. Оилавий ҳаётингизда учраб турадиган арзимас муаммоларни ҳам йўл-йўлакай ижобий ҳал эта боринг. Омадингизни берсин! Кечқурун саломатлигингизни кўрикдан ўтказиб олсангиз ҳам зарар қилмайди.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳамкасблар билан ишхонада мулойим муносабатда бўлинг. Улар тутаётган ишдан кўнглингиз тўлмаса-да, билдирманг. Сукут сақлашга ҳаракат қилинг. Гарчи азалдан қимматбаҳо буюм сотиб олишни орзулаган бўлсангиз-да, пулни тартибсизларча сарфлашдан тийилинг. Иқтисод қилмасангиз бўлмайди. Молиявий аҳволингиз ёмонлашиб қолиши мумкин. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув ва файзли лаҳзалар кутиб туради. Соғлиғингиз ёмонлаша бошлаганини сезиб қолсангиз, албатта врач кўригига боринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 июль куни ақлга эмас, аксинча қалбингизга қулоқ тутинг. Интеллектни иш жойингизда ишга солинг. Шунда тўғрироқ бўлади. Шахсий ҳаётингизда эса қалбингиздан яқин ва ишончли дўст топа олмайсиз. Саломатликка зарар келтирувчи ичкилик, чекимлик ва шу каби барча зарарли одатлардан воз кечинг. Ёғли таомларни умуман истеъмол қилманг. Ундан кўра спортга эътибор қаратинг. Соғлиқ кўтарса, уни янада мустаҳкамлашда спорт жуда асқотади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун яқин инсонларга нисбатан янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Қанчалар иш билан банд бўлсангиз ҳам барибир улар учун бир дақиқа вақт ажратсангиз, бундан яхшиси бўлмайди. Рўзғорингизда ҳам муаммолар тахланиб қолганини ёдга олинг. Қолаверса, бугун молиявий муаммолар ҳам сиз истагандек ижобий ҳал бўла қолмаслиги мумкин. Бунинг ҳам тадоригини кўрмасангиз бўлмайди. Кечқурун дўстлар билан бирга вақт ўтказинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

10 июль куни ишхонадаги энг мураккаб вазифаларни бажариш сизнинг чекингизга тушиши кутилади. Раҳбарлар зиммангизга янги лойиҳа юклаб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тадбиркор бўлсангиз, бугун сафар, келишувлар, шартномаларни имзолаш каби амалларни бажаришингиз керак бўлади. Зарур бўлса, бугун кредит расмийлаштирсангиз ҳам бўлади. Бугун банкдан кредит олиш амали келажакда сизга омад бахш этиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун қарама-қарши жинс вакил ё вакилалари билан кечадиган муносабатларингиз энг юқори босқичда бўлади. Эркакмисиз, аёлмисиз, фарқи йўқ, бугун сизни изҳорлар ва таклифларга кўмиб ташлашлари мумкин. Ўзингизга энг маъқулини танлаш имкониятига эгасиз. Ижод кишиларининг ҳам омади келади. Сиз машҳурликда еттинчи осмондан ҳам баландроқларда парвоз қиласиз иншооллоҳ. Бугун кечқурун заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туришга мажбурсиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш амали у қадар ижобий ҳал бўладиган эмас.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 июль куни беихтиёр адолатсизлик гирдобида қолишингиз эҳтимоли бор. Агар дуч келган билан танишиб кетавермасангиз, оғзингизга келган гапни гапириб юборавермасангиз, бу кўнгилсизлик сизни албатта четлаб ўтади. Муҳаббатда икки фронт бўйлаб жанг қилишдан тийилинг. Акс ҳолда ҳақиқий муҳаббатингиздан бир умрга жудо бўласиз. Оилалиларнинг баъзилари бугун кечқурун янги меҳмон кутишлари мумкин. Хонадонингизда чақалоқ йиғиси жаранглайдиган бўлиб турибди, бардам бўлинг! Молиявий аҳволингиз ҳам бугун яхшидан-да яхши бўлади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бўлмағур, нафи кам хаёллар, ишлардан юз буринг. Вақтингизни беҳуда сарфлаганингиз қолади. Ундан кўра, фойда келтирадиган амаллар сари интилинг. Кимлар биландир қачонлардир жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай фурсат туғилади. Кечқурун мавқеингиз ҳамда янги сердаромад иш билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ёзнинг жазирамасида кўп юрманг ва дориларни ўз вақтида ичишга ҳаракат қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 июлда балиқ буржида таваллуд топганларнинг кўпчилиги билиб-билмай жиддий хатоларга йўл қўйишлари мумкин. Бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам юз бериши эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганлар бугун кун давомида бўлғуси жуфти билан илиқ муносабатда бўлишади. Демак, муҳаббат изҳорларига кенг йўл очиб, тўй тараддуди кўрилаверса ҳам бўлади. Айниқса, ёз ойлари тўйлар учун жуда мос келади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc