Ўзбек шоу бизнеси вакилларининг фарзандлари нечта? (видео)

0

Машҳурларнинг шахсий ҳаёти доимо барчани қизиқтириб келган. Қизиқишларингизни инобатга олиб, биз энг кўп фарзандли шоу-бизнес вакиллари ҳақида маълумот тўпладик.

Бу борада биринчи ўринни беш нафар фарзанднинг отаси Жаҳонгир Позилжонов эгаллади. Хонанда 2017 йилнинг апрель ойида бешинчи маротаба оталик бахтига муяссар бўлди. Дунёга келган қизалоқдан ташқари, унинг икки ўғил ва икки қиз фарзандлари бор.

 

Тўрт нафар фарзанди билан Рашид Холиқов, Озодбек Назарбеков ва Нилуфар Усмонова иккинчи ўриндан жой олишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг уч ўғли ва битта қизи бор. Унинг тўнғич ўғли Санжар Холиқов отасининг изидан кетиб, санъат йўлини танлаган.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков уч қиз ва бир ўғилнинг отаси.

Хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова ўтган йили тўртинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлди. Уч ўғилни тарбиялаётган Нилуфар, ва ниҳоят, қиз фарзандни дунёга келтирди.

Хонандалар Иззат Ибрагимов ва Улуғбек Раҳматуллаевлар уч фарзандни тарбиялаётган оталар сифатида учинчи ўринни эгаллашди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов рафиқаси Нилуфар Ибрагимова билан икки қиз ва бир ўғилни вояга етказмоқда. Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳам уч нафар фарзанднинг отаси, у рафиқаси билан икки ўғил ва бир қизни тарбияламоқда.

 

Ва ниҳоят, икки нафардан фарзанд ўстираётган шоу-бизнес вакилалари Лола, Райҳон, Зиёда, Шаҳзода ва Мадина Мумтозни тўртинчи ўринга муносиб кўрдик.

Маълумотларга кўра, Лола бир қиз ва бир ўғилнинг онаси, Райҳон 2014 йилда икки ўғил эгизакларини дунёга келтирган, хонанда Зиёданинг иккита ўғли бор, мафтункор Шаҳзода ва Мадина Мумтоз ҳам ҳозирги кунда икки нафар ўғилни вояга етказмоқда.