Аниқлик киритилди: Қатъий нарх белгиланган «Ўзбекконцерт» рўйхатида нега мега юлдузлар йўқ?

5

«Ўзбекконцерт» тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда иштирок этадиган санаъткорлар рўйхатига нега таниқли хонандалар киритилмаганига изоҳ берди, деб хабар бермоқда «Uz24».

«Булар навбатчи гуруҳ. Биз битта нарсани тўғри тушунайлик — навбатчи гуруҳ тўйингизни бошидан охиригача ўтказиб беришга кафил. Таниқли хонандани чақирадиган бўлсангиз, унда тўй эгалари бевосита санъаткорнинг ўзи билан боғланиб, чақираверади. Бу хонанда хоҳлаган нархини белгилайди дегани эмас. Бир нарсани унутмайлик — кимдир таниқли хонандани мухлис бўлиб чақирадиган бўлса, хонанда ҳам жуда катта нарх қўймайди»,  –  деди «Ўзбекконцерт»нинг масъул ходими Матлуба Маҳкамова.

Унинг таъкидлашича, «Ўзбекконцерт» бу нарсани бевосита назорат қила олмайди. Бу тўй эгаси билан хонанда ўртасидаги келишув. Уларни чегаралаб қўя олмайдилар.

Шунингдек, шу масалада ҳозирда тушунтириш ишлари олиб борилётгани, энди улар ҳам хизмат ҳақи учун истаган нархини қўймаслигини айтиб ўтди.

5 ФИКРЛАР

  1. Йукотиш керак битта куймасдан бу олифта, манмансираган, бурни кутарилиб, босар-тусарини билмай колган отарчиларни. Халкни пулини оркасидан одам булиб юришади-да яна гердайишлари ортикча. Туйни бошидан охиригача утказиб берадиганлар купи билан 1 млн оларканда, булар булса ошиги билан 2 жуфт кушиги учун жарак-жарак долларни оларкан. Хакикат, инсоф кани бу ерда? Туй эгаси билан узаро келишиб оладиган пулидан солик тулайдими бу текинхурлар. Эски хаммом эски тос булибди. Бундайларни туйга айтгандан, уша узимизни махаллалардаги оддий кушикчиларни чакириб, туйларимизни утказганимиз хар томонлама фойда менимча. Туй эгасига хам ортикча харажат булмайди, махаллий кушикчиларимизнинг хам тирикчилиги утади. Хайф УЗБЕККОНЦЕРТ деган ташкилотга

  2. Аниклик киритилди деб ёзилгандан сунг жавоб аник булиш керакда. Унда олдин санаткорлар билан келишинг ёки аниклик киритмокчимиз деб ёзинг.

Comments are closed.