Эркак ўйнаши билан ушлаб олган хотинини бўғиб ўлдирди

1

Андижонда турмуш ўртоғини ўйнаши билан кўриб уни бўғиб ўлдирган эркак устидан суд ҳукм ўқиди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрининг ишончли манбалари хабар берган.

Маълумотга кўра, Муталипов Одилжон Машраббоевич шу йилнинг 19 январь куни соат 14:00 ларда оила аъзолари билан вақтинча яшаб келаётган Бўз тумани, Дўстлик М.Ф.Й, Мустақиллик кўчаси, 138-уй, 9-хонадонда турмуш ўртоғи Муталипова Мавлуда Йўлчибой қизини номаълум эркак билан бирга бўлганлиги, ушбу шахс дераза ойнаси орқали хонадондан чиқиб қочиб кетганлигини кўриб қолган.

Шундан сўнг ғазаб отига минган М.О турмуш ўртоғи М.Муталиповани номаълум эркак киши билан жинсий алоқада бўлганликда айблайди ва уни хонадон меҳмонҳонасида бўғиб ўлдиради.

2018 йилнинг 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган Муталипов Одилжон Машраббоевичга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Жиноят проц.кодексига асосан номусга алокадор жиноятлар ёпик суда курилади.Сиз фамилия исм шарифини тулик ёзибсиз.лекин Болга Билан уриб котиллик килган шахс исми беркитилган.одамлар огохлиги учун тулик исми берилиши керакмасми.

Comments are closed.