ИИВ: Нотанишларга хонадон эшигини очманг!

0

8 июль куни  Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ., В.У. исмли аёлнинг уйига эски буюмларни сотиб олиш учун келиб, унинг нафақа пули олганлигини билиб ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида аёлнинг бошига болға билан уриб қасддан ўлдирганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳурматли фуқаролар, нотаниш одамларга хонадонингиз эшигини очманг! Агар улар турли ташкилотдан келганлиги хусусида сўз очиб, уйингизга кириш истагини билдирса, шахсини тасдиқловчи махсус гувоҳномаларини кўрсатишини талаб қилинг, дейилади ИИВ расмий маълумотида. Огоҳ бўлинг!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here