КИМСАСИЗ ОРОЛДА ЎЛИШГА МАҲКУМЛАР…

0

 

Бу орол Назино деб аталарди. 1933 йил ёзида оролга 6 минг нафар маҳбусни келтириб ташлашди. Уларнинг ёнида на емиш, на кийим, на бошпана бор эди. Ёлғиз худодангина кўмак кута олишарди….

 

ОРОЛНИНГ ЯНГИ «МЕҲМОН»ЛАРИ

 

1933 йили бу ерга олиб келинган эшелонда юқорида таъкидлаб ўтилганидек, 6 минг нафардан зиёд одам бор эди. Улар асосан уйсиз дайди, пиёнисталар, фоҳишалар ва жамиятнинг ҳеч бир бўлагига қўшиб бўлмайдиганлардан иборат эди. Шулар орасида яна ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги сабабли қамалганлар ҳам бисёр эди. Эшелон Ленинград ҳамда Москвада деярли тўлдирилди. Йўл-йўлакай уларга бошқа шаҳарларда яшовчи маҳбуслар ҳам қўшиб олинди. Шундай қилиб бегуноҳ гуноҳкорлар сони 6 минг кишидан ошди. Йўлда уларнинг айримлари ҳаво етмаслигидан, юқумли хасталик туфайли ўлиб ҳам кетди.

Ниҳоят йўл азоби ортда қолиб олти минглик маҳбуслар «отряд»и май ойи охирида Назино оролига ташланди. Ўша куни ҳаво илиқ эди. Ҳарқалай ёз-ку! Аммо Сибир ҳавоси ўз сўзини айтди. Эртаси куни бирдан ҳаво пастлаб, шамол турди ва қор ёға бошлади.

 

ОЧЛИК, ҚАҲРАТОН, ОДАМХЎРЛИК

 

Бошпанаси йўқ минглаб маҳбуслар бу совуқда фақат олов ёқиб исинишар, шу йўл билан жон сақлашарди. Шунга қарамай, олиб келинганига уч кун бўлгунча уч юздан ортиқ одам очликдан, совуқдан ўлиб кетди. Баъзилари оловга ҳаддан ташқари яқин бориш натижасида куйиб ўлди. Айримлари касал юқтириш оқибатида жон таслим қилди.

Орадан уч кун ўтгач, маҳбусларга қора ун олиб келишди. Қора унни идиш йўқлиги сабабли маҳбусларнинг кафти, ё бош кийими, рўмолига тўкиб тарқатишди. Аксарият маҳбуслар унни тўлиб оқаётган дарё суви билан аралаштириб, хомлигича юта бошлашди. Кўпчилик азбаройи очлик зўр келганидан унни қуруқлигича оғзига солди-ю, ютишга тутинди. Натижада бўғилиб ўлди.

Орадан яна бироз вақт ўтгач, қора унни қоплаб келтира бошлашди. Лекин маҳбусларни алоҳида кичик бўлинмаларга бўлиб, бригадирлар тайинланганди. Ўша бригадирлар ўзларини ўйлаган ҳолда қоп-қоп унларни ўрмонга беркитишга тушди. Маҳбуслар нима қилсин?!. Дарахтлар томирини еб қорин тўйдиришга уринишди. Маҳбуслар орасида каннибаллар пайдо бўлди. Одамхўрлик авж олди. Бу ҳам етмагандек, маҳбусларни назоратга олган маъмурият раҳбарлари уларни тез-тез шафқатсизларча калтаклар, айримларини отиб ўлдирарди.

 

ҲИСОБОТ

 

Ниҳоят ажойиб кунларнинг бирида тирик қолган маҳбусларни дарё соҳилига олиб боришди. Кимсасиз орол ортда қолди. Бахтга қарши дарё бўйлаб йўлга чиққан кемалар тирик одам эмас, жонсиз мурдаларнигина айтилган манзилга олиб борди. Очлик, совуқ, тиббий ёрдамнинг йўқлиги маҳбусларни ўлимга маҳкум этди.

Олти минг кишилик одам ҳисобланмаслардан иборат маҳбуслар учун мутасадди ҳисобланган Величко фамилияли инструктор собиқ советлар ҳукумати раҳбарига шу ҳақда ҳисобот тақдим этди. Ҳисоботда маҳбуслар қай аҳволда ва қаерда яшагани, қай тарзда ўлим топгани ипидан игнасигача тўлиқ кўрсатиб ўтилганди. Собиқ советлар ҳукумати ҳисобот билан танишиб чиқибоқ уни дарҳол махфийлаштирди. Махфий ҳисоботдан одамлар ўтган асрнинг 80- йиллари охири, 90- йиллар бошларига келибгина хабар топишган.

russian7. ru

Юлия Попова

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here