Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг маҳрини “ҳақ” деб номлаган?

0

Савол: “Улар билан (никоҳ орқали) яқинлик қилишингиз биланоқ, белгиланган ҳақларини (маҳрларини) берингиз”(«Нисо», 24-оят) оятида аёлнинг маҳрини “ҳақ” дейилишининг боиси нимада? Нима, аёл оилавий ҳаёт учун эркак томонидан ижарага олиниб, сўнг ҳақи тўланадиган шахсми?

Жавоб: Маҳр эрнинг бўйнидаги аёлга бериши вожиб бўлган совғадир. Аллоҳ «Нисо» сурасининг 4-оятида бундай марҳамат қилади: “Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз!”(«Нисо» сураси, 4-оят) Эр аёлидан манфаат ола бошлаган чоғида хотин бош тортса ёки эрга қаршилик қилиб, ўзига яқинлаштирмаса, маҳрга ҳақли бўлмаслигини англаши учун Аллоҳ уни (маҳрни) “ҳақ” деб таъбир қилди. Ҳадисда ҳам “эркакнинг аёлдан фойдаланиш ҳақи” деган таъбир келган.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
«Сараланган фатволар»

Azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: