Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида «Қора бева» деб номланган қорақурт ўргимчаги чақиши туфайли 25 киши жиддий жабр кўрди…

0

 

Ўргимчакнинг бу тури асосан ёз ойларида фаоллашади. Мана, бу йил бир ярим ой давом этган ёзнинг ўзида қора бева қорақурт ўргимчаги чақиши туфайли шаҳар бўйича 25 киши касалхонага ётқизилди. Уларнинг тўрт нафари вояга етмаган болалар ҳисобланади. Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда экани ҳақида хабар қилинган.

Қорақурт ўргимчагининг заҳари таркибида катта миқдорда нейротоксинлар мавжудки, бу заҳар ўлимгача олиб боради. Бу ўргимчак одамни чаққанда, чаққан ерида заҳар қолади ва фавқулодда кучли оғриқ пайдо бўлади, жабрланувчининг иситмаси кескин кўтарилиб кетади. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бу ўлимга олиб бориши ҳеч гап эмас.

Лекин қорақурт ўргимчагининг урғочисигина агрессив характерга эга. Эркак ўргимчаклар ўта босиқ бўлиб, улар тирик жонзотларга ҳужум қилмайди. Урғочи ҳам ўз болаларини асраш ниятида тирик жонзотларни чақишга мажбур бўлади. Урғочи ўргимчак эркагига нисбатан йирикроқ бўлади. Уларнинг умумий ҳажми 6 сантиметргача етади.

Қорақурт ўргимчаги урғочисини ғазаблантирмаган маъқул. Ғазабланса, ҳар қандай йўл билан ҳам албатта чақиб одамни заҳарлайди.

«Қора бева» қорақурт ўргимчаги чаққандан кейинги белгилар:

Жазавага тушиш;

Оёқ-қўл томирлари тортиша бошлаши;

Терга ботиш;

Кучли бош оғриғи;

Оғиз бўшлиғида кучли оғриқ пайдо бўлиши;

Нафас сиқа бошлаши;

Тана ҳароратининг кўтарилиб кетиши;

Аритмия.

Zakon. kz

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here