Расмий маълумот: «Малика»даги пичоқбозлик сабаблари ошкор этилди

0

Кеча, 8 июль куни соат тахминан 17.30 да Шайхонтоҳур тумани «Малика» савдо мажмуаси ҳудудида сотувчи Н.А. (1988 йилда туғилган) ҳамда харидор А.Ш. (1989 йилда таваллуд топган) ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Натижада муқаддам судланган А.Ш. сотувчининг кўкрак қисмига тан жароҳати етказган ва ўзининг «Нексия» автомашинасида воқеа жойидан қочиб кетган. Жароҳат олган сотувчига Юнусобод туманидаги 7-шаҳар клиник шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабарига кўра, тезкор-суриштирув ишлари натижасида гумонланувчининг шахси ва бошқарувида бўлган автомобиль давлат рақами аниқланган. Ҳозирда гумондор қўлга олинган.

Айбланувчининг сўзларига кўра, ўзаро жанжал сотувчи ва унинг опаси ўртасида келиб чиққан. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: