Россия пойтахти Москва шаҳрида хорижлик футбол фанатлари кўчалардаги лампочкаларни ўғирлаб қочмоқда экан…

0

 

Шу ҳақда Москва шаҳар мэри ўринбосари Петр Бирюков тўхталиб ўтди.

— Биз лампочка ўғирлашларига қарши эмасмиз, — деди Бирюков «КП» мухбирига. — Аммо бизнинг ватанга улар футбол томоша қилиш учун келишган-ку! Лампочкаларни ўғирлаш сал хунук кўринмасмикан? Тўғри, биз футбол бўйича жаҳон чемпионатига алоҳида тайёргарлик кўрганмиз. Кўчаларни, ўйингоҳларни ёритувчи лампочкалар турли жониворлар кўринишида тайёрланган. Хорижлик фанатлар ҳойнаҳой уларни сувенир сифатида ўз ватанига олиб кетишни мўлжаллашган бўлишлари мумкин. Бунга қўшиламиз. Заҳирамизда ундай лампочкалар кўп. Мутасаддилар эскиси ўғирланса, унинг ўрнига янгисини ўрнатиб қўяверади…

«КП»

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc