Тайланддаги ғордан қутқариб олинган болаларнинг ота-оналарига уларни қучиш ва ҳатто, қўл бериб кўришиш тақиқлаб қўйилди…

0

 

Расмий хабарларга кўра, дастлаб қутқариб қолинган тўрт нафар бола билан кўришиш учун ота-оналарга яқин орада рухсат берилади. Аммо кўришганда ҳам қўл бериш, уларни қучиш қатъиян тақиқланади. Бу тақиқлов то врачлар болалардан тўлиқ тиббий таҳлил олиб, уларнинг натижаларини кўрмагунча ўз кучида қолади. Болалар ташқи кўринишидан соғлом туюлсалар-да, врачларнинг фикрича улар ғорда лептоспироз каби хавфли инфекция юқтириб олган бўлишлари мумкин экан.

8 июль куни 13 нафар ғаввосдан иборат махсус бригада ўсмирлар қамалиб қолган ғор томон йўл олишди. Навбатма-навбат тўрт болани қутқаришга эришилди. Аммо дарҳол қутқарув ишлари тўхтатилди. Маълум бўлдики, ўшанда кислород баллонлар бўшаб қолган, уларни тўлдириш учун бироз вақт керак бўлган экан. Кейинчалик уларнинг барчаларини қутқаришга муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, июль бошида 11-16 ёш атрофидаги ўқувчилар гуруҳи футбол мураббийси билан бирга мамлакат шимолидаги ғорга саёҳат уюштиришган. Ичкарига кирганларида ҳаммаёқ қуп-қуруқ, ҳеч қандай хавф йўқ эди. Аммо орадан маълум вақт ўтиб, кучли ёмғир бошланди ва ғор оғзи сув, тош билан тўсилиб қолди. Олдинига болалар камида октябр ойига қадар ғорда қолиб кетишлари тахмин қилинганди. Лекин қутқарувчилар саъй-ҳаракатлари бежиз кетмади. Жабрдийдалар қутқарилди. Ҳозирги кунда уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.

The Telegraph

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: