Тожикистонда ҳам Самарқанд воқеаси такрорланди. Милиционерлар аёлни ечинишга мажбур этишди…

0

 

Воқеа яқиндагина Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Спитамен туманида содир бўлган. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи 33 ёшли Кибриё Йўлдошеванинг айтишича, куни кеча туман милиция бўлими ходимлари суриштирувлар олиб бориш жараёнида уни тўлиқ ечинишга мажбур қилишган. Ваҳоланки, шу йил май ойида «Дунё» ошхонаси эгаси бўлмиш шу аёл «Тожпромбанк»дан қалбаки ҳужжатлар асосида кредит олганликда айбланганди. Спитамен милиционерлари ҳам аёлни аслида шу масалада қўлга олишган ва сўроқ қилишган.

— Улар гўё мен кийимларим ичига овоз ёзадиган қурилмани беркитиб олишим мумкинлигини баҳона қилиб, — дейди Кибриё Йўлдошева. — Ҳамма кийимимни ечиб ташлашга мажбур қилишди. Ҳатто, пайпоғимгача ечдим. Уч нафар милиционер менга еб қўйгудек қараб турарди. Лекин ортиқча ҳаракатлар содир этишмади. Фақат сўроқ қилишди. Кредит масаласига келсак, мен 6 минг доллар миқдоридаги қарзимни банкка аллақачон топшириб қўйганман…

Суриштирувлардан кейин бир кун ўтиб Кибриё Йўлдошева Спитамен туман прокуратурасига милиция ходимлари устидан шикоят аризаси тақдим этди. Прокуратура ушбу шикоят аризаси бўйича иш бошлади. Аммо Спитамен туман ички ишлар бўлими тасарруфидаги тергов бўлинмаси раҳбари Юнус Баҳроновнинг гапига қараганда, биринчидан, аёлнинг ўзи фирибгарликда айбланмоқда. Унга нисбатан аллақачон жиноий иш қўзғатилган. Иккинчидан, милиция ходимларининг аёлни қип-яланғоч ҳолга келтирган ҳолда сўроқ қилганлари ёлғондан бўлак нарса эмас. Аёл туҳмат қилаётган бўлиши мумкин.

— Биз Кибриё Йўлдошеванинг шикоятидан кейин ўзимизнинг ички текширув амалимизни ўтказдик, — деди Юнус Баҳронов. — Бироқ ҳамкасбларим ундай иш бўлмаганини таъкидлашди. Бунга арзирли исбот ҳам йўқ…

Кибриё Йўлдошева устидан очилган жиноий иш ҳануз давом этмоқда. Аёл айби исботланса, ё катта миқдорда жаримага тортилади, ё икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Милиция ходимларининг уни ечинтирганлари билан боғлиқ ишни эса босди-босди қилиб юборишлари тайин.

ca-news. org

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here