Тошкентда квартиралар нархи арзонлашди

0

Тошкентда июнь ойида аввалги ойга нисбатан квартираларнинг нархи иккиламчи бозорда 2 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда «Credo Max Estimation» баҳолаш компанияси маълумотига асосланиб «Газета.uz» хабар берди.

Июнь якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 2 фоизга пасайиб, 644 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 2 фоизга арзонлашиб, 585 ш. б. га етди.

Хоналар сонига нисбатан нархлар қуйидагича:

  • бир хонали квартиралар — 618 ш. б. (+2 фоиз),
  • икки хонали — 598 (-2 фоиз),
  • уч хонали — 608 (-3 фоиз),
  • тўрт ва ундан ортиқ хонали — 631 (+2 фоиз).

Шаҳар туманлари кесимида 11 та туманнинг 5 тасида ўртача нархларнинг тушиши кузатилди, 5 та туманда эса ўсган. Энг арзон ўртача нарх Бектемир туманида (445 ш.б.), энг юқориси эса Миробод туманида (721 ш.б.) қайд этилди.