Япониядаги табиий офат қурбонлари сони 100 кишидан ошиб кетди…

0

 

Расмий хабарларга қараганда, Японияда кучли ёмғир, сув тошқинлари ва лой кўчкилари 100 дан зиёд одамни ҳаётдан олиб кетди. Юзлаб фуқаролар жиддий жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилди. Юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Минглаб оилалар бошпанасиз қолгани ҳақида маълумот тарқатилган. Айниқса, мамлакатдаги Хиросима, Фукуока, Ямагути, Шига, Киото, Эхимэ, Хиого, Окаяма префектуралари табиий офатдан кўпроқ жабр кўрди. Кўчкилар янгиланиб туриши оқибатида жабрдийдаларни қутқариш мутасаддиларга жиддий муаммо туғдирмоқда. Шунга қарамасдан, жойлардан қарийб 3 миллион кишидан кўпроқ аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди. Кучли ёмғирлар кетидан «Прапирун» тўфони ҳам японларни қийин аҳволга солиб қўйгани ҳақида маълумот тарқатилган.

9tv. co. il

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here