Автомобиль чўпон ва қўйлар подасини босиб кетди

0

 

Озарбайжоннинг Қазах туманида автомобиль босиб кетиши натижасида 57 та қўй нобуд бўлди.

Чўпон Одил Қулиев кўплаб жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Озарбайжон ИИВ хабар бермоқда.

Автоҳалокат Боку – Қазах йўлининг 480- километрида рўй берган. Audi русумли автомобиль бошқарувида Ҳабил Ҳусайнов исмли Шамкир тумани фуқароси бўлган.

“Ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказиляпти”, дейилади ИИВ хабарида.

 

qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here