Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшаш машҳурлар

0

Ҳаётда бир-бирига ўхшаш инсонларни учратган бўлишингиз табиий. Актёрлар орасида ҳам шундай ўхшашлари учраб тураркан.  AdMe сайти бир-бирига жуда ўхшайдиган актрисаларнинг суратларини эълон қилди. Биз эса уларга озгина изоҳ қўшган ҳолда сизга тақдим этамиз.

 

Кэти Перри ва Зоуи Дешанель

Кэти Перри — қўшиқчи ва актриса. АҚШнинг Калифорния штатидаги Санта-Барбара шаҳрида 1984 йил 25 октябрда дунёга келган.

Зоуи Дешанель — қўшиқчи, бастакор. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 1980 йил 17 январда туғилган.

 

Тэнди Ньютон ва Зои Салдана

Тенди Ньютон — актриса. 1972 йил 6 ноябрда Буюк Британия пойтахти Лондонда туғилган.

Зои Салдана — актриса. 1978 йил 19 июнда Нью-Жерси штатида туғилган.

 

Кэт Дэннингс ва Марион Котийяр

Кэт Деннингс — актриса. 1986 йил 13 июнда АҚШнинг Филадельфия шаҳрида дунёга келган.

Марион Котийяр — модель ҳамда актриса. Франциянинг Париж шаҳрида 1975 йил 30 сентябрда туғилган.

 

Люси Лоулесс Малин Акерман

Люси Лоулесс  — актриса. 1968 йил 26 мартда Янги Зеландияда таваллуд топган.

Малин Акерман — модель ҳамда актриса. 1978 йил 12 май куни Швециянинг Стокгольм шаҳрида дунёга келган.

 

Кристи Тарлингтон ва Жессика Бил

Кристи Тарлингтон — модель. 1969 йил 2 январда АҚШнинг Калифорния штатида туғилган.

Жессика Бил — актриса. АҚШнинг Миннисота штатида 1982 йил 3 мартда туғилган.

 

Эмма Стоун ва Жейн Леви

Эмма Стоун — актриса. 1988 йил 6 ноябрь куни АҚШнинг Скоттсдейл шаҳрида туғилган.

Жейн Леви — актриса. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 1989 йил 29 декабрда туғилган.

 

Женнифер Коннелли ва Деми Мур

Женнифер Коннелли — актриса. 1970 йил 12 декабрда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида туғилган.

Деми Мур — актриса. Нью-Мексика шаҳрида 1962 йил 11 ноябрда таваллуд топган.

 

Кейт Босуорт ва Кэтрин Хайгл

Кейт Босуорт — актриса. 1983 йил 2 январда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида туғилган.

Кетрин Хейгл — модель, актриса, продюсер. АҚШнинг Вашингтон шаҳрида 1978 йил 24 ноябрда таваллуд топган.

 

Жерри Хоул ва Шэрон Стоун

Жерри Хоул — актриса. 1956 йил 2 июль куни АҚШнинг Техас шаҳрида туғилган.

Шэрон Стоун — актриса, продюсер, модель. АҚШнинг Пенсильвания штатида 1958 йил 10 мартда туғилган.

 

Дакота Жонсон ва Жиллиан Андерсон

Дакота Жонсон — модель, актриса. 1989 йил 4 октябрда АҚШнинг Техас штатида таваллуд топган.

Жиллиан Андерсон — кино ва театр актрисаси. АҚШнинг Чикаго шаҳрида 1968 йил 9 август куни туғилган.

 

Кортни Кокс ва Нелли Фуртадо

Кортни Кокс — актриса. 1964 йил 15 июнь куни АҚШнинг Алабама шаҳрида туғилган.

Нелли Фуртадо — қўшиқчи, актриса, продюсер. 1978 йил 2 декабрь куни Канаданинг Виктория шаҳрида туғилган.

 

Даутцен Крус ва Дениз Ричардс

Даутцен Крус — модель, актриса. Нидерландияда 1983 йил 23 январда таваллуд топган.

Дениз Ричардс — актриса. 1971 йил 17 февралда АҚШнинг Иллинойс штатида туғилган.

 

Эва Мендес ва Синди Кроуфорд

Ева Мендес — актриса. АҚШнинг Майами шаҳрида 1974 йил 5 мартда туғилган.

Синди Кроуфорд — модель, бошловчи, актриса. 1966 йил 20 февралда АҚШда туғилган.

 

Люси Хейл ва Селена Гомес

Люси Хейл — қўшиқчи ва актриса. АҚШнинг Мемфис шаҳрида 1989 йил 14 июнь куни туғилган.

Селена Гомес — қўшиқчи, актриса. 1992 йил 22 июлда АҚШнинг Техас штатида дунёга келган.

 

Карла Бруни ва Белла Хадид

Карла Бруни — актриса, модель. Италиянинг Турин шаҳрида 1968 йил 23 декабрь куни туғилган.

Белла Хадид — модель. 1996 йил 9 октябрда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида туғилган.