Депутат контракт нархининг оширилишига муносабат билдирди: «Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!»

8

Куни кеча 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилгани тўғрисида маълумот берган эдик.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали контрактлар нархининг оширилишига муносабат билдирди.

– Ўзгарган контракт, Сендан бир ўтинч, энди ошма. Ошсанг шундоқ ҳам 8%и талаба бўлган 600 000 ёшлар ўқишга қийналади. Сени ўзи ким белгилайди, белгилашда қайси мезонлар инобатга олинади-а? Олий Мажлисниям оширишдан олдин фикрини олмабсанда. Олий Мажлисни фикрини нима қизиғи бор аслида. Битта КабМин қарори қонунданам улуғку.

Бу илм дегани анқони уруғию, фақат сараланганлар таҳсил оладими? Мақсад пули борга таҳсил олиш имконини беришми?

Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!

Ўқиган ану қўшнини боласими?! 3та дипломи бор, иккитасини дунёни ТОП 100 Университетидан оган. Ҳозир пост ёзиб ўтирибти. Унгаям қийин! (бу ерда катта эҳтимол билан депутат ўзини назарда тутмоқда, чунки Акмал Умирзоқов Тошкент давлат юридик институти, Глазго университети ва Япониянинг Цукуба университетида таҳсил олган), – деб ёзади депутат.

8 ФИКРЛАР

  1. Дархақиқат, контракт тўловини ошиши оддий ойликкка яшаб фарзандини ўқитаётганларга қийинлик қилади.

  2. контракт пулига ўқиб нима қилди. ундан кўра шу пулга ҳорижга кетиб ишлаш керакми дейман. шунча пулни ким қайирдан олади тавба қилдим.

  3. Хурматли Депутат, жуда уринли ва долзарб масалани кутарибсиз. Канийди шу масалани Олий Мажлисда хам кутарсангиз эди. Ахир бу масалаларни хал килиш Сизларнинг тугридан- тугри мажбурятингиз- ку. Сизга мувоффакиятлар тилаймиз.

  4. Ахир ўша контрактни оширган шоввозларни барчасини фарзандлари тегишли имтиёз ва лготалар асосида университетларни битиришади, оддий халқ билан уларнинг неча пуллик иши бор, ўзини иши битса бўлдида, қолганини сел олиб кетмайдими қабилида, шунча ақллиларни орасидан оддий халқни ўйлайдиган халқпарвар инсонлардан ҳам бораканку, лекин ўзи айтганидай нима қилсин, бир кишини фикри кшпни фикрини ўзгартира олмайдида, шуниси ачинарла, жудаям ачинарли…………………………………………………………………………………………………………………………………..

  5. Bolam o’qisin degan ota ona pul topish uchun chet davlatga jonini azobga qo’yib ishlash uchun ketadi,5 yilda yarim jon bo’lib ,jonajon yurtiga qaytadi,boshqa iloji yoq.Bunday katta miqdordagi to’lovni oddiy xalq to’lay olmaydi.Xali ham kech emas qanchadan -qancha bilimli o’quvchilar orzulari so’nmasin,ular ertaga kim bo’lib Vatanga xizmat qiladi.

  6. togri bularni puli kop bular ozini sharoyotidan kelib chiqib hulosa chiqaradi oddiy bizga ohshaganlar bolamizi oqitish uchun buncha pulni qayoqtan topamiz

  7. Олий таълим ишламаяпти. Контрактни шароити бор тулаб укийверсин. Яхши укийдиган шароити огир оила фарзандлари бепул укисин. Мана шу жараенни системасини ишлаб чикиш керак деб уйлайман. Узбекистонимизни янада ривожланиши учун кучли билимли укувчига хамма шароитни яратиб бериш керак. Тест масаласини уйлаб куриш керак.

  8. Ҳақиқатдан депутатимизнинг фикри жуда тўғри оддий оиланинг фарзандали нима ўқимайдими битта оилада иккита контрак асосида ўқитётганларчи бундай қарорни чиқараётганла шу хақида ўйлаб куришаябдимикан

Comments are closed.