Футбол бўйича Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалига чиқди…

0

 

Яқинда францияликлар Бельгия термаси устидан 1: 0 ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионат финалига йўл олишди.

Ярим финал матчи «Санкт-Петербург» спорт аренасида бўлиб ўтди. Французларга ғалаба келтирган ягона голга 51- дақиқада терма жамоа ҳимоячиси Самюэль Умтити муаллифлик қилди.

Бельгияликлар чорак финалда Бразилия терма жамоасини 2: 1 ҳисобда мағлуб этган. Франция термаси эса уругвайликлар устидан 2: 0 ҳисобда ғалаба қозонган.

Иккинчи ярим финал матчи 11 июлда Москва вақти билан соат 21: 00 да Англия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасида кечади.

Жаҳон чемпионати финал матчи 15 июль куни «Лужники» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

lenta. ru