Ички кийимларидан ноқонуний мақсадда фойдаланмоқчи бўлган аёллар ушланди

0

“Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари қўшни давлатдан пиёда кириб келган Х.Юсупованинг ажабтовур йўл билан қонунни бузмоқчи бўлганини аниқлашди. Бу ҳақида ДБҚ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, фуқаро юбкасининг ички қисмидан хуфёна тикилган чўнтакларга йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 2 турдаги 80 конвалютада “Amaril” номли, 20 та шиша идишларда “DOSTINEX” номли таблеткалар ва 6 та шприцга тортилган тайёр холда “CLEXANE” номли (инсулин) дори воситаларининг яширинча олиб кираётганини аниқлашди.

Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати салкам 9,5 млн. сўмни ташкил қилди.

Унинг ортидан Р.Маматова исмли аёл эса ички кийимларига тикилган хуфёна чўнтакларда 4,2 млн. сўмлик худди шу дори воситаларидан яширинча олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.