“Love story” тайёрлаши керак бўлган фотограф куёвнинг бурнини уриб синдирди! Нега?

0

Келиннинг ёши ўн бешда эканини билиб қолган фотограф, наинки “Love story” тайёрлашдан бош тортди, балки куёв билан жанжаллашиб, унинг бурнини ҳам синдириб қўйди.

Воқеа Туркиянинг Малатя шаҳрида содир бўлган. Тўйнинг “Love story”сини суратга олиши керак бўлган фотограф Ўнур Албайрак келиннинг ёши билан қизиқди ва ҳақиқатни билганидан сўнг куёв билан жанжаллашиб кетган:

“Халқ эрта никоҳга қарши курашаётган маҳалда сен нима қиляпсан?”

Куёв бўлмиш эса Албайракка вазифасини давом эттиришини, бу ишга аралашмаслигини айтган. Аммо фотограф муштлашиб кетди ва куёвнинг бурнини синдирди. Ўнур Албайракнинг ўзи терговда бу ҳодисага шундай изоҳ берди:

“Афсуски, шундай бўлди. Кошки бундай бўлмаганида, аммо начора… Ҳеч ким мендан ранжимасин. Мен бировларнинг тўйини бузмайман, аксинча, хизматларида бўламан. Бироқ, нима қилай, балоғатга етмаганларнинг, болаларнинг никоҳи менинг назаримда одамийликдан ташқари, фарзандларни ҳўрлаш дегани. Ҳеч қандай куч, қонун ёки суд менга ҳали бола бўлган қизларнинг келинлик либосидаги суратини олдиролмайди. Уларнинг бошига фата эмас, гулчамбарлар қўйинглар”

Ҳумоюн тайёрлади.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: