Марказий Осиёдаги «энг ёпиқ» қамоқхона маҳбусларига қариндошлари билан учрашишга рухсат берилди

0

Туркманистон ҳукумати мамлакатдаги энг ёпиқ бўлган қамоқхона маҳбусларига қариндошлари билан учрашишга рухсат берди. Бу ҳақда 9 июль куни “ишончли манбаларга таянган ҳолда” Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, “Марказий Осиёдаги энг ёпиқ бўлган” Овадан Депе қамоқхонасида диний мотивлар билан айбланиб сақланаётган 30 маҳбуснинг қариндошларига июнь ойи охирларида кўришиш учун рухсат берилган. Маҳбуслар ва қариндошлар учрашуви 40 дақиқа давом этган.

“Мемориал”нинг билдиришича, халқаро ҳуқуқ ташкилотларининг босими остида Туркманистон ҳукумати маҳбусларни яқинлари билан учраштирган.

“Лекин бу қамоқхонадаги муаммоларни бартараф этиш масаласи шу кунгача очиқ қолмоқда”, “Кўп сонли сиёсий маҳбуслар ҳалигача қамоқхонада сақланмоқда”, деб билдирди “Мемориал”.

Mаълумот учун, Овадан Депе қамоқхонаси Туркманистонни ўлимига қадар бошқарган президент Сапармурод Ниёзов буйруғи билан пойтахт Ашхабоддан 50 километр олисликда бўлган Қорақум чўлида 2002 йилда ташкил этилган эди.

Sof.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here