Песто қайласи билан тайёрланган гулчамбар

0

 

Оширма хамирдан тайёрланиладиган бу гулчамбар, нонга ҳам, пирогга ҳам ўхшаб кетади. Бундай пишириқни песто қайласи билан пиширишга уриниб кўринг ва уйингизни Италиянинг ифорига тўлдиринг.
Бундай пишириқни салатлар билан ейиш мумкин. Қуйидаги масаллиқлардан айланаси 28 см ли катта гулчамбар чиқади. Агар сиз хоҳласангиз, уни кичкинароқ, бир нечта бўлакларга бўлиб тайёрланг

Песто қайласини қандай тайёрлашни бу ерда билиб олишингиз мумкин.

Тайёрланиладиган егуликка тахминан 12 000 сўм пул сарфанилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

 

Илиқ сутга шакар ва хамиртурушни солиб аралаштирамиз. 15 дақиқага четга олиб қўямиз.Аралашма усти кўпириб чиқса, демак хамиртуруш фаоллашган бўлади.

Песто қайласидан ташқари барча масаллиқларни аралаштириб оламиз. Устидан опарани соламиз.

Хамирни устини сочиқ билан ёпамиз ва кўтарилиши учун 1 соат илиқ жойга олиб қўямиз.Хамир икки ҳиссага кўтарилиши керак.

Хамирни олиб муштлаймиз ва устини ёпиб, яна 20 дақиқага қолдирамиз.

Сўнг хамирни олиб, 4-5 мм қалинликда ёйиб оламиз.

Устига песто қайласини суртиб чиқамиз.

Хамирли рулетни узунасига тенг иккига бўламиз, лекин охиригача эмас. Учида 3-4 см жойни кесмаймиз. Шу кесган иккита лентани бир-бирига бураб оламиз ва айлана шакл берамиз. Бунда кесилган томони иложи борича тепага қараган бўлсин.

Гулчамбарни пергамент қоғоз тўшалган патнисга қўямиз ва сочиқ билан устини ёпиб, 10 дақиқага қолдирамиз.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here