Расман: Роналду «Ювентус»да!..

0

«Реал» Криштиану Роналдуни «Ювентус»га сотаётганини расман тасдиқлади. Бу ҳақдаги маълумот мадридликлар клуби сайтида эълон қилинган. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

«Реал» ҳамиша сенинг уйинг бўлиб қолади», — дейилган «қаймоқранглилар» клуби матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалги хабарларда, Роналду «Ювентус» билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани, унга кўра футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши айтилганди.

Ушбу 33 ёшли португалиялик футболчи трансфери учун туринликлар 105 млн евро тўлайди.

33 ёшли португалиялик футболчи 2009 йили «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га келганди. Ўшанда мадридликлар футболчи учун рекорд даражадаги 93 миллион еврони тўлашган.

Испан клубида Роналду жами 15 соврин ютди.

Жумладан, у 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, икки марта Испания чемпионати ғолиби бўлган, икки марта Испания Кубогида, икки марта Испания Суперкубогида, икки марта УЕФА Суперкубогида, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Роналду «Реал» сафида жами 438 ўйин ўтказиб, 450 гол урган. У бу борада клуб рекордчисидир.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here