Рекорд янгиланди: Ўзбекистоннинг учта шаҳрида жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди

2

Ўздигромет маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг учта шаҳрида метеорологик кузатувлар тарихида иссиқлик даражасининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бу ҳақда «Даракчи» нашри хабар берди.

9 июль куни Нукус шаҳрида +43, 6 даража иссиклик қайд этилди, бу 2010 йилдаги кўрсаткичдан (+41,3) 2,3 даража юқори.

Урганч шаҳрида ҳаво ҳарорати +44,2 даража иссиқ бўлди, бу ҳам 2010 йилдаги энг иссиқ ҳаво кўрсаткичидан 2,7 даража юқоридир (+41,5).

Наманганда ҳам ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилган бўлиб, +42,4 гача иссиқ бўлган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан (+41,0) 2,4 даража юқори.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этмоқда. Эҳтимол, бу рекорд кўрсакичлар ҳам янгиланади.

2 ФИКРЛАР

  1. Қанақа рекорд бу Навоий вилояти Томди туманида 10.07.2018 йил 50 дан зиёт еди бугун 45 курсатиб турипти

  2. Ёлғон маълумот. Ўзбекистонда Термиздан юқори даражада иссиқ бўлмайди. Бизда 65 даражагача чиқди

Comments are closed.