САМАРАЛИК ТАЙСОН… (ёхуд Самарада яшовчи эркак 56 ёшли жазманининг бир қулоғини тишлаб узиб олди)

0

 

Ҳаммасига одатдагидек ичкилик сабабчи бўлса керак албатта. Нима бўлганда ҳам, 47 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаётган эркак 56 яшар жазмани билан бирга улфатчилик қилаётганди. Ичкилик керагидан ортиқ ичилиши боис кайфи ошиб қолди. Ораларида бўлар-бўлмас гап айланиб, охири жанжаллашиб қолишди. Шунда эркак ҳойнаҳой америкалик боксчи Тайсоннинг тарихини эслаб қолди шекилли. Сира ўйлаб ўтирмай, севгилисининг бир қулоғини тишлаб узиб олди. Ана шундай қилиб идиш ичидаги иблис етагига кирди ва жиноят содир этиб қўйди.

Ҳозирги вақтда эркак қамоққа олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айтишларича, у илгари ҳам наркотик туфайли жазо муддатини ўтаган экан. Ҳозирданоқ «Самаралик Тайсон» лақабини орттиришга улгурган зўравон пиёниста ва рецидевист камида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

life. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: