Тошкентнинг Амур Темур шоҳ кўчасида йўл тўсиқлари олиб ташланмоқда

0

11 июль, чоршанба куни Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасида автомобиль йўли ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиқларни олиб ташлаш ишлари бошланди, деб ёзмоқда«Газета.uz».

Проспектнинг Осиё кўчаси билан кесишмасидан Кичик ҳалқа йўлидаги ўтказгичгача нафақат ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиқлар, балки проспект четидаги панжаралар ҳам олиб ташланмоқда. Келгусида бошқа қисмлардаги тўсиқлар ҳам демонтаж қилинади.

Россиянинг «КБ Стрелка» компанияси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида шоҳ кўча тўлиқ қайта лойиҳалаштирилади. Қатнов йўлаклари сони мувофиқлаштирилади (ҳозирда турли участкаларда уларнинг сони турлича), пиёдалар ўтиши учун хавфсиз жойлар, қулай йўлаклар, велойўлаклар, автомобиль қўйиш жойлари ташкил этилиб, янги дарахтлар ўтқазилади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here