Японлар яқинда қатл этилган машҳур секта етакчиси Сёко Асахаранинг ҳокини талаша бошлашди…

0

 

Сёко Асахара мамлакатда фаолияти тақиқланган «Аум Синрикё» яширин ташкилоти етакчиси ва яратувчиси ҳисобланади. Куни кеча у ва яна ташкилотнинг олти аъзоси осиб ўлдириш орқали қатл этилди. Японлар одатига кўра, одам ўлгач, жасадни ёқишади. Кул эса марҳум ёки марҳуманинг яқинларига етказилади.

Асахара қатлдан сал олдин ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларига мурожаат этиб, ҳокини 29 ёшли кенжа қизига беришларини васият қилган. Бироқ сектачининг фанатлари ва яширин ташкилот аъзолари Асахаранинг ҳоки уларга берилишини талаб қилмоқда. Уларнинг айтишича, Асахара ҳокини қизига васият қилган пайт ҳуши ўзида бўлмаган.

Полициячилар ҳануз бир нарсадан қўрқишмоқда. Аллақачон марҳумнинг ҳоки, яъни, кулини олиш ниятида кўчага чиққанлар, қатл ижро этилган турма ёнида тўпланганлар оломонга айланиб улгуришган. Демак, улар ҳар қандай йўл билан марҳум сектачининг ҳокини ўғирлаб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Аум Синрикё» яширин ташкилотини Асахара 1980 йилларда ташкил қилган. Ташкилотга асосан ёшлар, ҳаётидан кўнгли тўлмаганлар жалб этилган. Яширин ташкилот аъзолари бекитиқча зарин заҳарли гази ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланган. Аксар ҳолатларда бутпарастлар қонунлари бўйича иш кўрган. Асахара ўзини Исо пайғамбарнинг қайта туғилган акси дея эълон қилган. Ачинарлиси, у ташкилот аъзоларининг миясини заҳарлаган ҳолда гипноздан унумли фойдаланган. Улар миясига қиёмат яқинлиги каби тушунчаларни сингдириб, одамларга нисбатан қалбида нафрат туйғусини ошириб, турли ажалга элтувчи қуроллардан фойдаланишни, кейин эса ўзи танлаган кимсаларни ўлдиришни буюрган. Шундай қилиб, Асахара ва унинг атрофидаги бир тўда динсизлар ўнлаб бегуноҳ фуқароларнинг ёстиғини қуритган. Бундан ташқари, ташкилот аъзолари террор ҳаракатлари билан ҳам фаол шуғулланган. Бунга 1995 йили Токио метросида содир этилган террор ҳаракатини мисол қилиб келтириш мумкин. Ўшанда секта аъзолари зарин заҳарли гази ёрдамида жами 15 кишини ўлдирган. 6 минг нафардан ортиқроқ одам жиддий жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган. Бунга қадар сектантлар Мацумото шаҳрида ҳам зарин ҳужумларини амалга оширган ва оқибатда 8 киши ҳалок бўлганди.

The Guardian

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here