ЁШ ЖАЗМАННИНГ АСРАНДИСИ… (ёхуд россиялик депутатни наҳс касофати домига тортди)

0

 

Россиялик 49 ёшли депутат Сергей Жигарёв Қозон шаҳрилик 24 яшар модел қиз Оля Синтюрёва билан бир йил олдин танишиб қолганди. Оля қоматда, ҳуснда тенгсиз қиз. Энди-энди модел сифатида фаолият бошлабди. Қомати 84-60-90. Бу ҳар қандай эркак ҳавас қилса арзийдиган қомат. Шунинг учунми, Ольга Сергейнинг жигаридан урди. Бир йил ичида уни қимматбаҳо совға-саломларга кўмиб ташлади. Курортларга олиб борди. Афсуски, Олянинг садоқати жуда мўрт экан. Яқинда у ўзига бошқа бир ёш йигитни топиб олибди. Ўзининг айтишича, Сергейнинг ёши катталиги ҳам, муносабати ҳам жонига текканмиш.

Шубҳасиз, бундан хабар топган депутат берган совғаларини қайтаришни талаб қила бошлади. Жавоби эса жуда шафқатсиз кечди. Кунларнинг бирида улар депутатнинг машинасида ўтириб жанжаллашишаётганди. Басавлат бир йигит яқинлашиб келди-да, депутатни ташқарига судраклаб қолди. Натижа маълум. Бу йигит Олянинг янги жазмани экан. Депутатни ўласи қилиб калтаклади-ю, бу билан ҳам тўхтамади. Оля икковлари Сергейнинг уйидан 20 миллион рубл, 35 минг доллар нақд пулни ўмариб қочишди. Аммо депутат, барибир депутат-да! Кузатув камералари ўғри, босқинчиларни тутиб берди. Айни пайтда Оля ҳам, янги жазмани ҳам қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Қаранг, шунда ҳам Оля тавбасига таянмабди. У «қари» эркакнинг суюклиси бўлгандан, ёш йигитнинг асрандиси бўлиш маъқуллигини такрорлаб чарчамаяпти экан.

life. ru

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc