Юртимизда қишлоқ хўжалигида дрон ва роботлардан фойдаланиш усули яратилди (видео)

0

“Ёш инновациячи” кўрик танловида иштирок этган ихтирочиларнинг яратган лойиҳалари ва ғоялари билан таништиришда давом этамиз.

Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаммадамин Умаров қатор лойиҳалар муаллифи ҳисобланади. “Ёш инновациячи” кўрик танловида у яратган агроробот ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлатиладиган дронлар барчада қизиқиш уйғотди.

–  Биз яратган агроробот ўсимликларни текширади, – дейди Муҳаммадамин Умаров. – Қайси ўсимлик яхши ривожланяпти, қайси бирининг ривожланишида камчиликлар бор барчаси ҳақида маълумот йиғиб компьютерга йўналтиради. Бу ўз навбатида ўсимликларнинг яхши ривожланишига кўмаклашади.

Ёш ихтирочининг иккинчи лойиҳаси дронлар ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда қўл келади. Ушбу дрондан қўл меҳнатини ишлатмаган ҳолда дори сепиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Кўрик танлов иштирокчисининг шу ва бошқа лойиҳалари ҳақида қуйидаги видеолавҳада батафсил танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ёш инновациячи” танлови доирасида O‘zLiDeP бир йил давомида 42 ёш ихтирочига стипендия беришини маълум қилган эди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here