Австралиядаги йўлларда асфальт қайнай бошлади. Буни ҳавонинг фавқулодда исиб кетиши билан боғлашмоқда…

0

 

Австралиядаги кўплаб серқатнов йўлларда асфальт кутилмаганда эриб машиналар баллонига чиппа ёпишиб қола бошлади. Эриётган асфальтдан буғ ажралиб чиқиши, машиналарнинг бу эритма туфайли ҳаракатланишга қийналиши даҳшатнинг ўзи эди. Ҳайдовчилар бунда йўл қурилиш бошқармаларини айблашмоқда. Улар эса барча айбни об-ҳавонинг исиб кетишига тўнкашди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Австралиядаги барча серқатнов йўлларга ётқизилган асфальт ташқи иссиқ ҳавога дош берадиган даражага эга. Дунё стандартларига жуда тўғри келади. Хўш, унда нега асфальт эриб кетмоқда?..

Бу саволга маҳаллий олимлар гуруҳи жавоб берди. Маълум бўлишича, ер остида термоядровий ҳолатлар туфайли юқори даражадаги иссиқлик ажралиб чиқяпти. Худди шу ҳолат асфальт эришига сабабчи бўлмоқда.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here