Бақлажондан хитойча таом

0

Керакли масаллиқлар: 800 г товуқ гўшти (суяксиз), 4 дона бақлажон, 3 ош қошиқдан соя соуси ва шакар, 1 ош қошиқ занжабил, 1 чой қошиқдан сирка, кунжут, крахмал ва қизил қалампир, 1 бўлак саримсоқ ҳамда туз.

Тайёрланиши:

1. Товуқ гўшти ва бақлажонларни узунасига 1 см қалинликда тўғранг.

2. Қиздирилган ўсимлик ёғида баланд оловда товуқ гўштини қовуринг. Кейин алоҳида идишга солиб, олиб қўйинг.

3. Бақлажонларни ҳам қовуринг. Занжабил, саримсоқ ва 3 ош қошиқ сув солинг. Қайнаб чиққач, оловни пасайтиринг.

4. Алоҳида идишда соя соуси, сирка, кунжут, крахмал, мурч ва шакарни аралаштиринг.

5. Товуқ гўштини бақлажонга қўшинг-да, соусни солинг. Қайнаб чиққач, то таомнинг суви йўқолгунча паст оловда қолдиринг.

6. Тайёр бўлгач, димланган гуруч билан дастурхонга тортинг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: