Бекалар учун тарвуздан ширин рецептлар (+фото)

0

Ҳозир тарвуз мавсуми жуда қизғин. Мазали полиз экини барча бозор, дўкон ва кўча расталарини тўлдириб ташлади. Тарвуз харид қилаётиб барча қандай қилиб энг ширин ва пишган тарвуз танласам экан дея бош қотиради.

Аммо деярли ҳеч ким сотиб олгач нима қиламан, деб ўйламайди. Шунга ҳам бош қотириш керакми? Шунчаки, сўйиб ейсан қўясан! Бироқ шу оддий ишда ҳам ижод учун кенг имконият бор экан. Бугун сизни ўзингиз маза қилишингиз ва меҳмонларингизни ҳайратга солишингиз учун  бир неча тарвуздан тайёрланган таомлар рецепти билан таништирмоқчимиз.

ТАРВУЗЛИ МОХИТО

Масаллиқлар:

2 стакан пўчоқсиз тарвуз;
35-40мл оқ ром;
4та шохча ялпиз;
1/2 дона лайм;
2 чой қошиқ жигарранг шакар;
3 ош қошиқ майдаланган муз бўлакчалари.
Тайёрланиши:

Тарвузни яхлатиб, уруғидан тозалаб, кичик бўлакларга бўлинади. Блендерда майдаланади. Стаканда шакар ва лайм шарбатини яхшилаб аралаштирамиз. Ялпиз баргларини қўшиб токи ялпиз ва лайм сви чиқмагунча майдалаймиз. Ялпиз-лайм аралашмаси солинган бокалга майдаланган муз соламиз ва устидан ром қуямиз. Тарвуз сувини қўшиб, натижадан роҳаттланамиз!

 

ТЕЗ ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАРВУЗЛИ МУЗҚАЙМОҚ

Масаллиқлар:

6 стакан пўчоқсиз тарвуз;
2 ош қошиқ шакар.
Тайёрланиши:

Блендерда тарвуз ва шакар бўтқа ҳолига келтирилади. Қолипларга қуйиб таёқча тиқилади ва 8 соат музлатилади. Ҳоҳишга қараб лимон, лайм ёки апельсин шарбати қўшиш мумкин.

ШОКОЛАДЛИ МУЗЛАТИЛГАН ТАРВУЗ

тарвуз;
эритилган шоколад;
устига декоратив  безак.
Тайёрланиши:

Тарвузни катта бўлмаган учбурчак шаклида кесиб оласиз ва бир неча соатга музлатгичга қўясиз. Шоколадни эритиб олиб, тарвузнинг устги қисмига қуйиб чиқасиз. Безак учун какос урвоғларини сепиб юборасиз. Тарвуз ва шоколад тез эриб кетмаслиги учун, дастурхонга тортиқ қилишдан олдин яна музлатгичга қўйиб қўйишингиз мумкин.

 

kunu tun

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here