Бу йилги тест жараёнлари қанақа ўтади? Вазир жавоб бермоқда

2

Ином Мажидов қабул имтиҳонлари қандай ўтказилиши ҳақида фикрларини айтиб берди.

«Бу йилги тест жараёнларида янгиликлар кўп. Ўтган йили, шу вақтда Президентимиз томонидан топшириқ қўйилгандики, тест синовлари атрофида шунча гап, демак ошкораликни ошириш лозим. Таклиф киритилдики, тест натижалари бир кунда маълум бўлса, шундай технология асосида иш олиб бориш ДТМ томонидан амалга оширилди.

Энди тест синовлари 1 кунда ўтмайди, балки 15 кун давом этади, яъни 1 августдан 15 августга қадар. Абитуриентнинг неча балл тўплагани имтиҳоннинг эртасига аниқ бўлади. Яъни, ДТМ расмий сайти орқали натижаларни текшириб олиш мумкин», деб жавоб беради вазир.

Шунингдек, вазир қабул имтиҳонлари арафасида пайдо бўлаётган «шоввозлар» ва турли фирибгарларнинг фаолиятига муносабат билдириб, талаба бўлиш учун энг тўғри йўл қандай бўлишини айтди.

Интервьюни тўлиқ шаклда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

2 ФИКРЛАР

  1. Иномжон Мажидов эски системада ишлаган одам. Бу одамнинг хозирги ислохотлар талабига жавоб беролмаслигини биламан. Шунинг учун контрактларни ошириш билан оввора. Аник хисоб китоблар йук.

  2. Тест масаласини уйлаб куриш керак. Тест жараени билимли абутурентни ажратиб бера олмайди. Вазир узи билади у ерда кандай нюанслар борлигини. Олий таълим бу устида ишлаш керак кандай килса шаффофликни амалга ошириш. Узбекистонимизга кучли билимли абутурентларни укишга кабул килиш йулларини.

Comments are closed.