Фарғонада депутат катта миқдорда пора билан қўлга тушди (видео)

1

Фарғона вилояти Данғара тумани халқ депутатлари кенгаши депутати, Қўқон давлат педогогика институтида услубчи лавозимида фаолият юритадиган Муҳайё Қодирова, таниши Машҳура Абдураҳимова билан ўзаро тил бириктириб ўқишга киритиш мавсумидан муамайгина пул ишламоқчи бўлишган.

Бу икки фуқаро Бешариқ туманидан бўлган танишларининг жиянини Қўқон давлат педогогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 7 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Ўтказилган тадбир давомида улар пора билан қўлга олинган. Ҳозирда эса бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

UzNews.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here