Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи финалчиси ҳам маълум бўлди…

0

 

Хорватия терма жамоаси ярим финал матчида Англия термасига қарши майдонга тушиб, 2: 1 ҳисобда ғалаба қозонди ва чемпионатниинг финалига йўл олди.

Ярим финал матчи «Лужники» ўйингоҳида бўлиб ўтди. Ўйиннинг 5- дақиқасида инглизлар ҳимоячиси Киран Триппьер ҳисобни очди. Хорватлар эса 69- дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу голга ярим ҳимоячи Иван Перишич муаллифлик қилди.

Ғалаба эса қўшимча вақт берилгач, аниқроғи, 109- дақиқада қозонилди. Ҳал қилувчи гол ҳужумчи Марио Манжукич тарафидан амалга оширилди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати финал матчи 15 июль куни «Лужники» ўйингоҳида Москва вақти билан соат кечки 18: 00 да бошланади.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: