«Malibu» оламан деб ўлишига бир бахя қолган одам

1

Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 9 июль куни Олмазор туманида яшовчи С.А.  Ш.А.га “Малибу” русумли автомашинани 14 550 АҚШ долларига сотишини айтиб, пулларни “LES AYLES” кафеси олдига олиб келишини айтиб ва Ш.А. пулларни олиб келган вақтида, фуқаро С.А. ушбу пулларни жиноий йўл билан қўлга киритиш мақсадида унга бошқа бир сотилаётган “Каптива” русумли автомашинани кўрсатишини баҳона қилиб, Марказ 1-даҳа 50-уй ёнидаги берк кўчага олиб бориб, Ш.А.нинг бўйин қисмидан арқон билан бўғиб, ўнг қўлига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган вақтида у фаол қаршилик кўрсатиб автомашинадан тушиб “LES AYLES” кафеси олдига қочиб борган ва С.А. ҳам воқеа жойидан яширинган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жамоатчилик ва оммавий

ахборот воситалари билан

алоқалар бошқармаси

1 ТА ФИКР

  1. Малибуни 14 550 АҚШ долларга нархлаганидан ҳам уларни жиноятчи эканлигини билса бўлардику. Малибуни бу нархга ҳеч ким сотмайди (агар эзилиб кетган бўлмаса)

Comments are closed.