… Мени унутибсиз, дединг тунов кун…

4

ҲУСН

Кўрдим, кўриб қолдим унинг гул юзин,
Дилимда улғайди ғалати вулқон.
Одамнинг кўзига санчилган ҳусн
Кошкийди юракдан оқизмаса қон.

Жуда ҳам қийналиб кетди бу жоним,
Кошки ҳаммасини унута олсам.
Кошки ўтиб кетса телба шу оним,
Ўзимни ўзига танита олсам.

Ўтиб бораётир аламли кунлар,
Дудуқ дил айтолмас энг муҳим сўзни –
Бошқа гул нигоҳлар ранжимасинлар,
Кўз фақат кўраркан санчилган юзни.

ИҚРОР

Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Бекор гап, Мажнунга ўхшадим сен деб.
Юрагим ичида пишқирди тўлқин,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

Ўликди, бир лаҳза жон қилди севги,
Лаҳзаю абадий он қилди севги.
Юракка ботириб қон қилди севги,
Мен шу тиғ — қаламда яшадим сен деб.

Дардларга қоришиқ сой оқди менга.
Тунлари олталаш ой боқди менга,
Орзу гиламида жой йўқди менга…
Воҳ, қонли гиламда яшадим сен деб.

Мағлубман ва лекин ўчим бўлмади,
Сенга сендан бошқа ечим бўлмади.
Кўзларим кулдию ичим кулмади,
Мен буткул аламда яшадим сен деб.

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

Хайрулла Ҳамидов

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

4 ФИКРЛАР

  1. Сенга етсам…
    ўлиб қолсам керак бахтдан,
    Юлдузларга етса керак ҳовучларим,
    Кўзларимга кўчиб ўтиб қуёш тафти,
    Парбулутдай тарқаб кетар соғинчларим…

    Сенга етсам, ҳаяжондан юрак тўхтаб,
    Шу лаҳзада ҳаётэртак тугаб қолар.
    Шу кунгача куйган малак – асли сохта,
    Сенга етган у бахтли қиз бошқа бўлар…

    Кечир, аммо, мен яшашга ўрганганман –
    Суратингнинг рангларига термулганча.
    Шу руҳи йўқ вужуд билан, шу тан билан
    Асрга тенг кечаларни кечдим қанча…

    Сендан кўра сенга ёзган шеърим азиз,
    Кўзёшларим кулгулардан қадрдонроқ.
    Сени севиб, битта бахтга етдим, шаксиз,
    Сендан ажраб, милён шеърни топдим, бироқ…

    Сенга етсам,
    Бахтдан тўхтаб қолар юрак,
    Умрим чақнаб муҳаббатнинг ўчоғида,
    Келма!
    Келма,
    Маҳшаргача яшаб турай
    Сендан яқин хаёлларинг қучоғида!
    Соғинчларинг, суратларинг қучоғида!
    Сенга етсам бўлмас…

  2. Men uchun orzu emas, armon bo’lsangizxam.
    Shirin visol emas, xijron bo’lsangizxam.
    Zamin emas olisda osmon bo’lsangizxam.
    Men sizni sevaman, sevaveraman.
    O’zgani qo’lidan tutar bo’lsangizxan.
    Yonimdan jilmayib o’tar bo’lsangizxam.
    Sevganim bor deya ketar bo’lsangizxam.
    Men sizni SEVAMAN SEVAVERAMAN…

  3. Ҳайратдан очилди куртакнинг кўзи,
    Шамоллаган ерга нур бўлди даво.
    Кўклам эшигимдан кирмасдан туриб,
    Ишқ, сенинг келишинг айни муддао!

    Шунча йил қудуққа айтилди изҳор,
    Охир нафақага қўл қўйди кўнгил.
    Кўрмаган кунига мотам улашиб,
    “Чайқалиб-чайқалиб садр тушди дил”.

    Якшанбалар ўчди бари тақвимдан,
    Энди дам олишга йўқ эди фурсат.
    Ишқ,
    Сенинг ташрифинг чинакам байрам,
    Ишқ сенинг ташрифинг чиндан ғанимат.

    Шунча муштоқ эдим, шунча зор эдим,
    Сароб номинг билан топардим ҳузур.
    Фақат боролмайман, кечир, ёнингга
    Бошқага турмушга чиққанман, узр!

Comments are closed.