Мухлис: Баҳром Назаровга ўғирланган қўшиқлар ярашади! Шундай давом этинг (видео)

0

Хонанда Баҳром Назаров «Хафа бўлиш йўқ» кўрсатувида иштирок этди. Мазкур кўрсатувда хонандага мухлисаси айнан ўғирланган қўшиқлар кўпроқ ярашишини айтиб, кўпроқ шундай қўшиқларни куйлаб туришини уқтирди. Чин дилдан куюниб гапирган мухлисанинг гаплари, қарангки, Баҳром Назаровни чинакамига довдиратиб қўйди.

«Ўғирланган қўшиқларингиз ҳақиқий ҳит бўлади! Шундай давом этинг!» – деди мухлиса.

Ҳа, ўғирланган қўшиқни айтиб, яна бундан уяладиган хонандаларимиз ҳалиям бор. Кўрсатув давомида Баҳром Назаров мухлисасининг «кулиб туриб сўккани»ни айтиб, хижолатли вазиятдан чиқиб кетган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: