Озарбайжонда фавқулодда тартибсизликлар. Икки полициячи ҳалок бўлди…

0

 

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида куни кеча аҳоли тарафидан қонунлаштирилмаган норозилик намойишлари ташкил этилган. Полициячилар ҳамда намойиш иштирокчилари ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келди. Натижада Ганжа шаҳар полиция бош бошқармаси раҳбари муовини полковник Илғор Болакишиев, Низомий туман полицияси полковник-лейтенанти Самад Аббосовлар ҳалок бўлди. Расмий хабарларга қараганда, намойишчилар полиция вакилларига ўтмас, тўмтоқ ва кесувчи ўткир ускуналар билан ҳужум қилган.

Ҳозирги вақтда қирқ киши қўлга олинган. Қолган намойишчилар қочишга улгурган.

Аммо намойишнинг аниқ мақсади хусусида умуман хабар тарқатилмаган.

НТВ. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: