Қўйлиқ бозорига яқин ҳудуддан номаълум кишининг жасади топилди

0

Тошкентдаги Қўйлиқ бозори орқа томонидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсидан номаълум кишининг жасади топилди.

“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 9 июль куни соат тахминан 16:30 да шахси номаълум, осиё миллатига мансуб, тахминан 40-45 ёшлар атрофидаги кишининг мурдаси топилган.

Тахминларга кўра, чўмилиш мақсадида дарёга тушиб чўкиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

Ўнг кўкрак қўлтиғи остида тахминан 7-9 см чандиғи ва ўнг қўл елка қисмида тож ва кўзли ханжар тасвири туширилган татиуровкаси бор бўлган жасаднинг кимлиги аниқланмоқда.