Райҳон британиялик телебошловчининг кўрсатуви учун интервью берди (видео)

0

Хорижий телеканал бошловчиси, машҳур актриса Жоанна Ламли Райҳон билан суҳбатлашди, деб хабар беради MyDay.

Хонанда бу ҳақда ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида ёзган ва кўрсатувдан видеолавҳа жойлаган.

Ўзбекистон ҳақида тайёрланган телекўрсатувда Райҳон ўзбек эстрадаси вакили сифатида интервью берган. Кўрсатув бошловчиси таниқли актриса Жоанна Ламли. У Райҳон билан биргаликда ўзбек тўй оқшомида ҳам қатнашиш имконига эга бўлган.