Самарқанд вилояти ҳокими ишдан олинди

3

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилган. Бу маълумот «Kun.uz»нинг бир неча манбалари томонидан тасдиқланди.

Унинг ўрнига 2016 йилнинг декабридан буён Сурхондарё вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг янги ҳокими бўлади.

Эркинжон Турдимов

Ўз навбатида Сурхондарё вилоятига Тошкент вилояти прокурори Баҳодир Пўлатов янги ҳоким этиб тайинланади.

Баҳодир Пўлатов

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни интернетда Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу хабарларда ҳокимият раҳбарияти қурилиш компанияларидан қурилиш қилишига рухсат бериш учун пора талаб қилгани айтилганди.

Ҳозирча вилоят раҳбариятидаги ўзгаришлар, хусусан Туробжон Жўраев ҳақида расмий маълумот берилмади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Эркинжон Турдимовга омад тилайман, Узбекистон хокимларининг энг зури!

  2. Энди Самарқанд янада ривожланади. Чунки, Эркинжон Турдимов ҳоким бўляпти.

  3. Эркинжон Турдимов Сурхондарёда катта ишларни амалга оширди. Биз бошқа вилоятга кетишини хохламасдигу, лекин ноилож раҳбарият қаерга юборса ўша ерда ишлаш керак. Эркинжон акага омад тиайлман.

Comments are closed.