Жорий ўқув йилидан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 10 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимга 400 нафар, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти эса 9 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 275 нафар талаба қабул қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 31 июль санасигача давом этади.
Таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилиши белгиланган.