Сиртқи таълимга топшириш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

0

Олий таълим муассасалари учун 2018/2019 ўқув йилида сиртқи ва кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

ОТМларда сиртқи таълим шакли учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 июлидан 31 июлигача ҳамда кечки таълим шакли учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати 9 июлидан 25 июлигача қабул қилинади.

Абитуриентдан сиртқи таълимга топшириш учун қўйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
• 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
• паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
• 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

2018/2019 ўқув йилида сиртқи таълим шакли учун бакалаврга қабул қиладиган олий таълим муассасалари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here