Тожикистоннинг Хатлон вилоятида яшовчи эркак 20 яшар қизининг поймол этилган номусини, оиласи шаънини тиклай олмаяпти…

0

 

Гап шундаки, Хатлон вилоятида яшовчи 20 ёшли Мастона Асо исмли қиз ўтган йил ёзида Султон Хўжаев деган йигитга турмушга чиққан. Аммо тўйнинг эртасига келинни эри ҳайдаб солган. У қиз чиқмаганини рўкач қилиб тунда шафқатсизларча калтаклаган. Кейин ҳайдаб юборган.

Қизнинг отаси Асомиддин Жалоловнинг айтишича, у ўтган йилдан бери жами 16 та ташкилотга кириб чиқди. Қизининг аслида бокира эканини, туҳматга қолганини исботлашга уринди. Оиласи шаъни қайта тикланишини сўраб ёлворди. Мастонани беҳуда айблаб калтаклаган шахс жазога тортилишини талаб қилди. Бироқ ҳануз арзирли жавоб олмади.

— Ҳалиям натижа йўқ, — дейди Асомиддин Жалолов. — Қизимнинг тўйи ўтган йил 28 август куни бўлиб ўтган. Эртаси куни 29 августда биз қизимни экспертизадан ўтказдик. Экспертиза Мастонанинг тўйгача бокира бўлганлигини кўрсатиб берди. Боши, қулоқ қисмидан жиддий жароҳатланганди. Суд-тиббий экспертиза буни ҳам исботлаб берди. Туман прокуратураси, милиция бўлимига мурожаат этдим. Натижа йўқ. Шундан кейин вилоятдаги юқори ташкилотлар, ниҳоят мамлакат бош прокуратурасигача бордим. Ҳеч ким ёрдам бермаяпти…

Отанинг гапига кўра, Султон Хўжаев орадан маълум вақт ўтгач, келиб узр сўраган. Мастона билан ажрашиш нияти йўқлигини айтиб туриб олган. Аммо Асомиддин рози бўлмаган. Бундай шафқатсиз ва туҳматчи билан Мастона ҳеч қачон яшамаслигини айтган.

— Ҳали-ҳали эсимда, — дейди Мастонанинг ўзи. — Тўйимизнинг илк кечасида Султон мени калтаклаб, бокира эмаслигимни тан олишга мажбурлай бошлади. Мен қўрққанимдан тан олдим. Унинг истагини бажардим. Султон эса гапларимни телефонига ёзиб олган экан. У мени кечаси соат 24: 00 дан то 2: 00 гача калтаклаган…

Шубҳасиз, Султоннинг қариндошлари ҳам худди у каби Мастонани айблашмоқда. Онаси Хайриниса Имомованинг айтишича, улар Мастонани тўйнинг эртасига бирор ери тирналмаган ҳолда уйига етказишган. Ҳаммаси бўҳтон. Ўғли унга қўлини ҳам теккизмаган экан.

— Тўйнинг эртасига, — деди Хайриниса Имомова. — Келин тонгда ҳовли супураётган экан. Холамиз чиқиб ундан «ростдан бокира чиқмадингми? деб сўраган. Мастона бу саволга «ҳа» деб жавоб берган. Айтганки, амакисининг ўғли, яна бир эркак билан муносабат юритган экан. Лекин худо ҳақи, биз Мастонага қўл теккизмаганмиз. Шунча пул сарфлаб тўй қилганимиз, орзу-ҳавас қилганимиз бир пул бўлди…

Хайриниса яна шуни айтиб ўтдики, Мастонанинг ота-онаси қизи бокира эмаслигини олдиндан билган. Шунинг учун келиннинг сепларини куёвникига олиб боришга шошилишмаган. Қолаверса, харажатлар учун келин тарафга улар 2 минг доллар нақд пул беришган…

Аслиддин Жалолов эса бу гапларга жавобан келиннинг сеплари пойтахта бўлгани сабабли тўйдан кейин олиб боришни мўлжаллашганини айтди.

У қандай йўл билан бўлмасин, адолат қарор топишига эришишни ният қилибди. Мутахассислар ҳам бу оила ҳануз жанжаллар, нотинчликлар, кўнгилсизликлар барҳам топмаганини айтишмоқда. Суд тиббий экспертиза вакили Муродбек Ашурбоев эса куёв тараф қилган ишни умуман оқламади. Унинг айтишича, никоҳ кечаси хотини бокира чиқмаганига ишонмасдан уни шафқатсизларча калтаклаш, уни видеотасмага ёзиб олиш судда далил бўла олмас экан.

Ўтган йили ҳам Тожикистонда худди шундай воқеа содир бўлган. 18 ёшли Ражабий Хуршид исмли қиз 24 яшар Зафар Пиров билан танишиб, турмуш қурган. Илк никоҳ кечаси Зафар унинг бокиралигига шубҳа билан қарай бошлаган ва икки карра экспертизага олиб борган. Экспертиза Ражабийнинг тўйгача бокира бўлганини исботласа ҳам куёв бўлмиш ўпка-гиналар, туҳмат тошлари отишдан тийила олмаган. Орадан қирқ кун ўтгач, келин бўлмиш жонига қасд қилган. Бунинг учун уксусдан фойдаланган. Ражабийни оғир аҳволда касалхонага олиб боришган. Бироқ врачлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Ражабий вафот этди. Кейинчалик Зафар Пиров турмуш ўртоғини ўз жонига қасд қилишгача етказганликда айбланиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

ca-news. org

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc